Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида яна тайинловлар амалга оширилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига ўринбосарлар тайинланди.
Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири вазифасида ишлаб келган Гаппаров Шавкат Ҳасанович вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шавкат Гаппаров фаолияти давомида Китоб туманида қишлоқ врачлик пункти мудири, марказий шифохона методист-врачи, туман тиббиёт бирлашмаси қишлоқ врачлик пункти координатори, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири ўринбосари, оилавий поликлиникалар фаолияти буйича координатор каби масъул лавозимларида ишлаган.
Зокир Абдиҳамидович Қосимов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Зокир Қосимов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Қашқадарё вилояти бўлинмасида IT бўйича мутахассис, Республика Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмасида IT бўлими бошлиғи каби бир қанча лавозимларда фаолият юритган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Собиқ раҳбар қаерда?
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари ўзгарди
Шунингдек, вилоятдаги 2 та тиббиёт марказига ҳам янги раҳбарлар тайинланди.
Қашқадарёда бир неча тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ишдан ҳайдалди
Вазирлик уларни коррупция ҳолатларига йўл қўйган демоқда.