Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасига янги раҳбарлар тайинланди
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг буйруғига кўра, Диёров Жамшид Жўраевич вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори этиб тайинланди. 38 ёшли Жамшид Диёров илгари шу марказда лор бўлими шифокори бўлиб ишлаган.
Шунингдек, Ашуров Акмал Ҳусанович Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи - шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
40 ёшли Акмал Ҳусанов илгари Қамаши тумани шифохонасида навбатчи шифокор, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида навбатчи шифокор лавозимларида фаолият юритган. Тайинловга қадар Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасида жарроҳ шифокор сифатида ишлаб келаётган эди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари ўзгарди
Шунингдек, вилоятдаги 2 та тиббиёт марказига ҳам янги раҳбарлар тайинланди.
Қашқадарёда бир неча тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ишдан ҳайдалди
Вазирлик уларни коррупция ҳолатларига йўл қўйган демоқда.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Собиқ раҳбар қаерда?
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Бошлиққа ёлчимаган бошқармага яна бир вазифа бажарувчи бошлиқ келиши мумкин
Аммо бу раҳбарлар тезда ишдан олинмоқда.