Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари ўзгарди

Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари ўзгарди

01 май 2022
2 284
МАҲАЛЛИЙ
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра Узоқов Ғафур Шомирзаевич Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

53 ёшли Ғафур Узоқов илгари мазкур диспансерда болалар бўлими врач психиатри, бош шифокор ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, вилоятдаги 2 та тиббиёт марказига ҳам янги раҳбарлар тайинланди.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалига Шарипов Азамат Баҳодирович директор этиб тайинланган. 
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбари лавозимига эса Тўлқин Бердиевич Расулов муносиб кўрилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: