Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё ССБ бошлиғи эски ишига қайтиб борди

Қашқадарё ССБ бошлиғи эски ишига қайтиб борди

14 апр 2022
3 667
МАҲАЛЛИЙ

Бугун Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тулаков лавозимидан озод этилди. У 2020 йил ноябрь ойида бошқармага раҳбар бўлиб келганди. Ўша пайтда бошқармага Дониёр Турсунов раҳбар эди. Равшан Тулаков бошлиқ бўлгандан кейин, Турсуновни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори лавозимига тайинлашганди.

Бугун эса ССБга Тешаев Бобур Қодирович раҳбар бўлиб келди ва Тулаков энди Дониёр Турсуновнинг ўрнини эгалламоқда.

Турсуновнинг раҳбарлик карьераси энди давом этадими ёки йўқ, ҳозирча бу мавҳум.

Эътиборлиси, 2 йил аввал бошқармага бошлиқ бўлишдан аввал Равшан Тулаков Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори лавзомида ишларди ва бугун раҳбарлик поғонасидан пастлаб яна эски ишига қайтмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: