Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда бир неча тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ишдан ҳайдалди

Қашқадарёда бир неча тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ишдан ҳайдалди

15 апр 2022
7 645
МАҲАЛЛИЙ

Тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда бир қатор тайинловлар амалга оширилган ва айрим тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари лавозимидан озод этилган.

«Nasafnews» манбасига кўра, Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Одилжон Шайманов, Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ғанишер Умрзоқов, Қарши тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ойбек Бўриев ва Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Моҳигул Баҳромова ишдан бўшатилгани айтилмоқда.

Шунингдек, бир нечта поликлиника ва тиббиёт марказлари раҳбарлари ҳам ишдан олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган ахборотда қўйилган талаблар, топшириқ ва вазифаларни тушунмаслиги, масалага юзаки ёндашуви, қолаверса, коррупция ҳолатларига йўл қўйилганлиги сабабли вилоятдаги қатор туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмашлари ҳамда вилоят шифохона раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ёзилган. Аммо вазирлик ишдан бўшатилган раҳбарлар ким эканига аниқлик киритмаган.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: