Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Нишон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи янги лавозимга муносиб кузатилди

Нишон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи янги лавозимга муносиб кузатилди

24 апр 2022
4 249
МАҲАЛЛИЙ
Шу пайтгача Нишон туман ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган подполковник Шерзод Ўткирович Шокиров яқинда ташкил этилган Кўкдала тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Шу муносабат билан туман ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов, туман Халқ қабулхонаси мудири У.Мамашоев ва вилоят ИББ бошқарма бошлиғи, майор Б.Узоқов сўз олиб, Ш.Шокировнинг туманда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги хизматларини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, туман Нуронийлар Кенгаши раиси Хўжақул Махсумов Ш.Шокировнинг сектор раҳбари сифатида нуронийларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларини эслаб, нуронийлар номидан миннатдорчилик билдирди.
Тадбир сўнггида Ш.Шокировга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб, совғалар топширилди.

Маълумот ўрнида: Ш.Шокиров Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида ҳам ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: