» » Бошлиққа ёлчимаган бошқармага яна бир вазифа бажарувчи бошлиқ келиши мумкин

Бошлиққа ёлчимаган бошқармага яна бир вазифа бажарувчи бошлиқ келиши мумкин

23 апр 2022
3 237
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов ишдан кетгандан кейин бошқарма бошлиққа ёлчимади. Ҳар 2 ёки 3 ойда бошқарма бошлиғи вазифасини бажариш айрим раҳбарларга топширилмоқда. Аммо бу раҳбарлар тезда ишдан олинмоқда.

«Nasafnews» мухбирининг  айрим маълумотларга таяниб ёзишича, бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб яна бир косонлик раҳбар ишга келиши мумкин.
Аввал Косон тумани ҳокими биринчи ўринбосари вазифасида, ҳозир эса Қашқадарё вилояти ҳокимлиги  ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари бўлиб ишлаб турган Султонмурод Донаевга бу вазифа ишониб топширилиши айтилмоқда. Аммо бошқарма ахборот хизмати бу хабарлар расман тасдиқланмаганини айтди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 28 март куни Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Баҳодир Мўминовга ушбу лавозим топширилганди. Ундан аввал эса бошқарма бошлиғи ўринбосари Феруз Жабборов бу вазифани бажариб келганди.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилган Асрор Алимардоновдан кейин бошқармага Фурқат Норматов келганди. Афсуски, Норматов 3 ойга бормай раҳбарликдан бўшатилганди. Айни пайтда Норматов эски ишида, Қарши шаҳрининг ҳокими ўринбосари лавозимида ишламоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: