Чироқчи ТТБ бошлиғи лавозимидан ишдан олингани айтилган шифокор янги туман тиббиёт бирлашмасига бошлиқ бўлиб борди
Шу йилнинг апрель ойи бошида республикадан келган ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги бир қатор тиббиёт муассасаларининг раҳбарларини танқид қилиб, ишдан олиш бўйича топшириқ берганди. Ўшанда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Одил Шайманов ҳам ишдан бўшатилгани ҳақида маълум қилинганди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, Шайманов янги ташкил этилган Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасининг илк раҳбари этиб тайинланибди.
Қўшимча қилинишича, у туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири вазифасини ҳам бажаради.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда бир неча тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ишдан ҳайдалди
Вазирлик уларни коррупция ҳолатларига йўл қўйган демоқда.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Собиқ раҳбар қаерда?
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари ўзгарди
Шунингдек, вилоятдаги 2 та тиббиёт марказига ҳам янги раҳбарлар тайинланди.