Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қашқадарёда бош прокурор ўринбосари ва ДХХ бошқарма бошлиғи иштирокида ўтказилган йиғилишда 7 нафар мансабдор ушлангани айтилди

Қашқадарёда бош прокурор ўринбосари ва ДХХ бошқарма бошлиғи иштирокида ўтказилган йиғилишда 7 нафар мансабдор ушлангани айтилди

19 май 2022
15 149
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев, Давлат хавфсизлик хизмати бошқарма бошлиғи Мирзоҳид Джураев ва вилоят прокурори Эркабай Таджиев иштирокида жорий йил 18 май куни Қашқадарё вилоятида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларига барҳам бериш ҳамда мансабдор шахсларни масъулиятини янада оширишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди.

Унда Бош прокуратура, ДХХ масъул ходимлари, вилоят прокуратураси, департамент, бюро, вилоят ДСБ, молия, Марказий банк бошқармаси ҳамда бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда масъулларга бюджет ва имтиёзли кредит маблағларини мақсадли сарфланиши, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган аниқ вазифа ва топшириқлар берилди. 

Шунингдек, бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирган 7 нафар мансабдор шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, 4 нафар банк раҳбарларининг ҳаракатларига баҳо бериш учун терговга жалб қилинганлиги алоҳида қайд қилинди.


Бюджет маблағларининг талон-торож қилинишининг олдини олиш ҳамда давлат дастурларини ижроси таъминлаш борасида вилоят ишчи гуруҳи ўз фаолиятини янада фаоллаштириш лозимлиги таъкидланди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: