Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » «Талон-тарож қилиш, ўғирлаш кўпнинг ҳаққига хиёнат қилиш билан баб-баробар", - Танзила Нарбаева энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилишини маълум қилди

«Талон-тарож қилиш, ўғирлаш кўпнинг ҳаққига хиёнат қилиш билан баб-баробар", - Танзила Нарбаева энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилишини маълум қилди

03 мар 2023
966
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Telegram-каналида ёзишича, энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

"Электр, газ ва водопроводдан тижорат мақсадларида қонунга хилоф равишда фойдаланиш – ўғирлик, деб белгиланмоқда. Сабаби оддий: мазкур неъматлар халқимизники, яъни кўпчиликнинг ҳаққи. Шундай экан уларни талон-тарож қилиш, ўғирлаш кўпнинг ҳаққига хиёнат қилиш билан баб-баравар. Демак, жавобгарлик ҳам шунга яраша қатъий бўлади.", - деб ёзади Т.Нарбаева.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: