Қарши тумани ҳокими ўринбосари "сирли" равишда жазоланди
Қарши тумани прокуратурасининг 2022-йил 20-декабрдаги "Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида"ги қарорига асосан Қарши тумани ҳокими ўринбосари Фазилат Абдирахмановага "Ҳайфсан" берилган.
Телеграмдаги "Ревизор" каналининг ёзишича, Қарши тумани ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Абдирахманова Фазилат Нурмаматовна ўзига юклатилган вазифаларини лозим даражада бажармасдан масъулиятсизликка йўл қўйганлиги оқибатида Президент ва Ҳукумат қарорлари ижросини вақтида бажармасдан қолинишига сабабчи бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан "Ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган.
Хабарингиз бор, "E-qaror" маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни эълон қилувчи ягона электрон тизим ҳисобланади.
Шунга асосан, Қарши тумани ҳокими ўринбосарининг жазоланганлиги тўғрисидаги қарор ҳужжати "E-qaror"га жойлаштирилган. Бироқ, ушбу ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яшириб қўйилган.
Хўш, шахсга доир маълумот деганда нима тушунилади?"Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳисобланади.
Интизомий жазо тўғрисидаги ҳужжатда эса мансабдор шахснинг исм фамилияси ва прокуратура қарори ҳақида келтирилган холос.
Бироқ, Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳоким ўринбосарларини интизомий жазога тортиш тўғрисидаги ҳужжатлар ошкора эълон қилинади.
Боз устига, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-июндаги 390-сонли қарорининг 3-қисми "е" бандида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарор ва фармойишларини ушбу электрон тизимда мониторинг қилиш адлия органларига юклатилган.
Мақола муаллифида қатор саволлар туғилади:
Нега Қарши тумани ҳокимлиги ушбу ҳужжатни яширин тарзда жойлаштирди?
Ҳоким ўринбосарларига интизомий жазо бераётганини ошкора эълон қилган ҳокимликлар шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда эълон қилганми, ёки..?
Адлия органлари ушбу ҳаракатни сир тутилишини қўллаб, очиқланишини қонунга зид деб ҳисоблайдими?
Маълумот учун, ҳоким ўринбосари Фазилат Абдирахманова 2009-2022 йилларда ИИО тизимида фаолият юритган.
Ўхшаш янгиликлар:
Муротжон Азимов ўз қарорлари лойиҳасини хато тайёрлаётган ҳокимликнинг 2 нафар масъул ходимини жазолади
"Nasafnews" бу ҳолатни жиддий танқид қилиб чиққанди.
Яккабоғда 17 нафар ҳоким ёрдамчисига ҳайфсан берилди
Ҳоким ёрдамчилари ишончни оқлай олмаяптими?