Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муборак ҳокимлигида иш бошлаганига 2 ой бўлган ўринбосар прокуратура қарорига асосан ҳайфсан олди

Муборак ҳокимлигида иш бошлаганига 2 ой бўлган ўринбосар прокуратура қарорига асосан ҳайфсан олди

24 май 2022
1 951
МАҲАЛЛИЙ

23 май куни Муборак тумани ҳокими Акром Ариповнинг "Интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Муборак тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари  Азиз Холиқовга ҳайфсан эълон қилинган.

Ўринбосарни интизомий жавобгарликка тортишга Муборак тумани прокурорининг 2022 йил 13 майдаги "Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги" қарори асос қилиб олинган.

Эслатиш жоиз, Азиз Холиқов Муборак тумани ҳокимлигида шу йил март ойининг бошида ишга келганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: