Қамашида мактаб ўқитувчилари сўнгги қўнғироқни дарс жадвалини йиртиб нишонлади
Жорий йилнинг 25 май куни Қамаши туманидаги 7-сонли мактабда ўқитувчилар дарс жадвалини йиртиб, рақсга тушган. Ҳолат видоэси эса ижтимоий тармоққа жойлаштирилган. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ушбу вазиятга ўз муносабатини билдирди.
Одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган видеотасвирда иштирок этган мактабнинг 30 нафарга яқин ўқитувчиларига Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазоси берилган.
Шунингдек, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари У.Г.га ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, эътиборсизлик қилгани сабабли туман ХТБ тегишли буйруғига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилгани ҳам маълум қилинди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда
Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳайфсан олгани рад этилди
Бошқарма ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.