Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги финал учрашувида ОАВ вакиллари иштирок этиши учун алоҳида дарвоза очилди

Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги финал учрашувида ОАВ вакиллари иштирок этиши учун алоҳида дарвоза очилди

18 мар 2023
1 308
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар беришича, Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги финал учрашувига қизиқиш юқори эканлигини инобатга олган ҳолда, ташриф буюрувчи ОАВ вакиллари “Бунёдкор” стадионига 5-кириш дарвозаси орқали стадионга киришлари мумкин бўлади. Бошқа дарвозалар орқали фақатгина мухлислар киритилади. Медиа вакиллари стадионда махсус зоналарда ҳаракатланиши, ўрнатилган тартибга риоя қилиши ва фақатгина 5-кириш дарвозаси орқали кириб-чиқишлари сўралган.

"Стадионга киришда ОФК томонидан тақдим этилган аккредитациялар кўрсатилиши шарт", - дейилади Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: