Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 7 нафар ҳайдовчи автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Қашқадарёда 7 нафар ҳайдовчи автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

23 мар 2023
3 684
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судида маст ҳолда автомашина бошқарган фуқаролар иши кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузарларнинг айрими туғилган кун борлигини айтиб, спиртли ичимлик истеъм қилганини тан олиб, суддан енгиллик сўраган. Бу ҳақда "Nasaf" телеканали мухбири Шавкат Аминов хабар бермоқда.

Суд давомида 7 нафар ҳайдовчига спиртли ичимлик истеъмол қилиб, автомашина бошқаргани сабабли ҳайдовчилар маълум бир муддатда автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

Маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарларга 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари, 7 млн 500 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: