Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда 6 ойда автомашинани маст ҳолда бошқарган қанча ҳайдовчи жазолангани маълум бўлди

Қашқадарёда 6 ойда автомашинани маст ҳолда бошқарган қанча ҳайдовчи жазолангани маълум бўлди

06 авг 2022
1 470
МАҲАЛЛИЙ

2022 йилнинг 6 ойида (январь-июнь) Қашқадарёда транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган 709 нафар шахс жазоланди. 2021 йилнинг биринчи ярми давомида бу кўрсаткич 1131 нафарни ташкил қилганди. Мазкур рақамларни Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Фарҳод Тилавов томонидан яқинда ўтказилган брифингда маълум қилинди. 

Фарҳод Тилавовнинг "Nasafnews"га маълум қилишича, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлиги учун жавобгарликка тортилган 709 шахсдан:

— 606 нафарига жарима, шундан 553 нафарига жарима билан бирга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;

— 103 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Маъмурий жавобгарликка тортилганларнинг 145 нафари ёшлар (18-30 ёш), 25 нафари 60 ёшдан ошган шахслардир.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: