Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда ҳоким ўринбосарининг "Trailblazeri" яна жарима майдонига тиқилди

Қашқадарёда ҳоким ўринбосарининг "Trailblazeri" яна жарима майдонига тиқилди

16 июл 2022
2 951
МАҲАЛЛИЙ
Шу йилнинг 27 июнь куни телеграмдаги каналимиз орқали "Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосарига ажратилган хизмат автомашина қоидабузарлик содир этишда давом этмоқда" номли хабар эълон қилинганди. Хабарда 70 005 DAV рақамли машина давлат рақамисиз ҳаракатланиб, шаҳар кўчаларида бемалол қоида бузиб юргани айтилади.
Орадан шунча вақт ўтиб, ниҳоят ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

Унда айтилишича, "Trailblazer" русумли 70 005 DAV давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси Э.Т. бошқарувида бўлган транспорт воситасини "Қарши-Шаҳрисабз" йўналишидан орқа давлат рақам белгисиз ҳамда олд ва орқа ён ойналарини қорайтириб ҳаракатланиб юрганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-модда 5-қисми ва 126-моддалари билан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур автомашина аввал ҳам қоидабузарлик содир қилганди ва ўшанда автомобиль Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқовга тегишли экани айтилганди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: