Кўкдалада вояга етмаган бола мушукнинг бўйнидан ип ўтказиб судради
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида 12 ёшли йигит мушукнинг бўйнидан ип билан боғлаб судрагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, ушбу воқеа 4 июл куни, соат 08:30 атрофида Кўкдала туманининг Хўжаобод МФЙда содир бўлган. 16 яшар М.А. амакисининг уйига меҳмонга бориб, хонадон эгасига тегишли бўлган мушукка нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган М.А. вояга етмагани сабаб унинг отаси Ҳ.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан баённома расмийлаштирилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Эшакларни ёш бола олдида калтаклаган эркаклар топилди. Улар Чироқчидан
Воқеа 2021 йил вилоятнинг Чироқчи туманидаги «Лангар» МФЙ Тўлақўрғон қишлоғида содир бўлган бўлиб, воқеа иштирокчилари ота-ўғиллар бўлган.
Косонда бегона аёлнинг уйига борган эркакнинг қўл-оёғи боғлаб қўйилди
ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Шаҳрисабзда машина ойналаридан чиқиб олиб, турли ҳаракатларни содир қилган 12 нафар «олифта» жазоланди
7 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган