» » Қашқадарёда туман ҳокими хизмат машинаси жарима майдонига тиқилди

Қашқадарёда туман ҳокими хизмат машинаси жарима майдонига тиқилди

04 май 2022
3 003
МАҲАЛЛИЙ

Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг хизмат автомобили экани айтилган машина жарима майдончасига жойлаштирилди. Аввалроқ автоблогер Мақсуд Музаффаров мазкур машина қоидаларга амал қилмай юргани ҳақида хабар қилганди. Бунга жавобан Қашқадарё вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган.

"Ласетти" русумли 70021DAV давлат рақам белгили автотранспорт воситаси ҳайдовчиси тегишли рухсатномасиз автомашина олд қисмига кўк-қизил ёнувчи маёқчалар ўрнатган ҳамда автомобиль ён ойналарининг тусини тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги аниқланган. 

Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан баённома рамийлаштирилиб, ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: