Китобда 20 ва 22 ёшли йигитлар 2 та ҳўкизни «Дамас»га ортиб қочди
2022 йил 20 апрель куни Китоб тумани Сарой қишлоғида яшовчи фуқаролар 29 ёшли Б.М. ва 31 ёшли С.А. Китоб туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди.
Улар жорий йилнинг 18 апрель кунига ўтар кечаси Китоб тумани Сарой қишлоғи ҳудудида жойлашган катта йўл ёқасига боғлаб қўйилган 2 бош қорамолларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдириб, уларни топишда амалий ёрдам берилишини сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 20 ёшли С.З. ўзининг жиноий шериклари 20 ёшли М.С, И.С. ва 22 ёшли Ж.Ж.лар содир қилгани аниқланди.
Йигитлар олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда жиноий режа тузиб, 2022 йил 18 апрель кунига ўтар кечаси Китоб тумани Сарой қишлоғи ҳудудида жойлашган катта йўл ёқасига жиноий шериги Ж.С.нинг отаси номида бўлган «Дамас» русумли автомашина билан ўғрилик содир қилиш учун боришган.
Ўша ерга боғлаб қўйилган жабрланувчиларга тегишли 2 бош қора рангли ҳўкизларини «Дамас» русумли автомашинанинг орқа салонига ортиб,ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди ва гумон қилинувчилар процессуал тартибида ушланганди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Ғузорда фирибгарликда гумонланган 34 ёшли аёл устидан жиноят иши қўзғатилди
У бошқа аёлларни алдаб, берган ваъдасини бажармаган
Шаҳрисабзлик фуқаро Чироқчидаги савдо дўконини ўмариб кетди
Чироқчи тумани «Обод» маҳалласида яшовчи K.O. 2022 йил 11 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Қамоқдан қочиб келган китоблик шахс яна жиноят қилди
6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 3 ярим йилини Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган 37-сонли манзил калониясида ўташи белгиланган Р.Ж. 2022 йил 15 март куни калонияни
Ғузорда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Муборак туманидаги банкомат олдида фирибгар пайдо бўлди
Муборак туманидаги банкомат олдида фирибгарлик қилиб, ўзга фуқаронинг пластикидан 6млн 900 минг сўм пулларни ечиб олган шахс устидан жиноят иши қўзғатилди.