Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Аввалги ўзгаришлар асосан Давлат манфаатига хизмат қилган бўлса, эндигиси фақат инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ” – Бекзод Тагаев конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида

“Аввалги ўзгаришлар асосан Давлат манфаатига хизмат қилган бўлса, эндигиси фақат инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ” – Бекзод Тагаев конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида

06 апр 2023
2 764
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Хабарингиз бор, муҳим сиёсий жараёнлар олдида турибмиз. Тез кунларда Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериш бериш жараёнлари – референдум ўтказилади. 

Аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида Конституциявий қонун лойиҳаси халқимиз билан ҳар томонлама муҳокама қилинди, фуқаролардан 200 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар олинди, албатта, бундан асосий мақсад фуқаролар ҳуқуқларини мукамаллаштириб, Бош қомусда мустаҳкамлаш, Конституцияни бугунги реал воқеликка мослаштириш, янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратишдир. 

Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Шунга мувофиқ жойларда аҳоли ва давлат корхона, ташкилот ва муассасалари ходимлари билан учрашувлар ўтказилиб, тарғибот тадбирлар ўтказилмоқда. 

Хусусан, бугун Қашқадарё вилояти судининг Жиноят ишлари бўйича судьяси Ҳомид Бобоқулов, ЖИБ Миришкор тумани суди раиси Бекзод Тагаев ва Халқ депутатлари Миришкор тумани Кенгаши котибияти мудири Азамат Хамраевлар бошчилигида туман ҳокимлиги мажлислар залида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. 

Дастлаб, Қашқадарё вилояти судининг Жиноят ишлари бўйича судьяси Ҳомид Бобоқулов сўзга чиқиб, Конституцияни бугунги реал воқеликка мослаштириш, янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиши ҳақида таъкидлади. 

Референдум ўтказиш ҳақидаги қарор лойиҳасини: 

 • 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 

 • 2 нафари бетараф қолди, 

 • 1 нафари эса овоз бермади. 

 Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда, моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Конституция матни 65 фоизга янгиланган 

ЖИБ ишлари бўйича Миришкор тумани суди раиси қуйидагилар ҳақида сўз юритди: 

Референдумда кимлар иштирок этиш мумкин? Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир. 

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмаслар. Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади. 

 “Аввалги ўзгаришлар фақат Давлат манфаатига хизмат қилган бўлса, эндигиси фақат инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ”, – Бекзод Тагаев.

Шундан сўнг, суд раиси амалдаги ислоҳотлар, фуқароларнинг мустаҳкамланаётган ҳуқуқлари ҳақида сўз юритиб, иштирокчиларни бефарқ бўлмасликка чақирди. 

Тадбирда туман ҳокимлиги, ИИБ, тиббиёт бирлашма, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари иштирок этишди. 

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан ходимлар ҳақ-ҳуқуқлари, вояга етмаганларни ҳимоялаш, судланувчининг ҳуқуқлари ҳақидаги саволларига жавоб олишди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: