Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Расул Кушербаев: "Китобларни пуллик ижарага бериш Конституцияга зид"

Расул Кушербаев: "Китобларни пуллик ижарага бериш Конституцияга зид"

03 сен 2022
1 098
МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда 2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари ёзиб чиқилди. Унда нархлар "осмонга" чиқиб кетганини кўриш мумкин.
Депутат Расул Кушербаев бу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади", деб белгиланган. Ушбу Конституцион норма талабларидан келиб чиқилса давлат умумтаълим мактабларида таълим бериш билан боғлиқ барча жараёнлар бепул ҳисобланади. Бунда дарсликлар билан ўқувчиларни таъминлаш ҳам. 

Шу боис, мактабларда дарслик китобларни пуллик ижарага бериш ҳам Конституцияга зид, деб ҳисоблаймиз. Бу бизнинг нуқтаи назаримиз ва уни тўғри, деб ҳисоблаймиз. Бироқ бу борадаги якуний хулосани Конституциявий судимиз билдирганида янада мақсадга мувофиқ иш бўларди, - деб ёзади депутат.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: