Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шаҳрисабзлик ёшларга Амир Темур ҳаётига бағишланган китоб топширилди. 15 кун ичида ушбу китобни ўқиб, муҳокамада фаол иштирок этган ёшлар тақдирланади

Шаҳрисабзлик ёшларга Амир Темур ҳаётига бағишланган китоб топширилди. 15 кун ичида ушбу китобни ўқиб, муҳокамада фаол иштирок этган ёшлар тақдирланади

10 апр 2023
3 440
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ёшлар ишлари агентлиги Шаҳрисабз шаҳар бўлими ташаббуси билан уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда шаҳар ҳокими, шаҳар прокурори, шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи иштирок этиб, ёшлар билан суҳбатлашди.

Масъуллар, томонидан тадбирда иштирок этган ёшларга Амир Темур ҳаётига бағишланган китоблар тақдим этилди. 15 кун давомида ушбу китобни ўқиб, муҳокамада фаол иштирок этган ёшлар тақдирланиши маълум қилинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: