Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ҳоким ёрдамчиси 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Яна бир ҳоким ёрдамчиси йирик миқдоридаги маблағни талон-тарож қилганлиги аниқланган

Ҳоким ёрдамчиси 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Яна бир ҳоким ёрдамчиси йирик миқдоридаги маблағни талон-тарож қилганлиги аниқланган

12 апр 2023
5 010
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Яккабоғ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс ўзи норасмий раҳбарлик қилувчи 2 та МЧЖга қурилиш материаллари сотиб олиш бўйича банкдан ажратилган 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини бошқалар билан жиноий тил бириктириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати ДХХ томонидан аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса Шаҳрисабз туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс маҳаллий фуқаро фойдаланиб келаётган 5 гектар ер майдони аукцион савдоларига чиқиб кетганидан хабардор бўлиб, унга ушбу ер майдонининг 50 сотихини қолдириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.



«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: