Нишонда ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан йирик лойиҳа ишга туширилди
Нишон туманидаги “Нурчи” МФЙ ҳудудида жойлашган “Талимаржон ИЭС” АЖга қарашли кўп йиллардан буён фаолият юритмасдан, қаровсиз қолган, бўш турган товуқхона биноси маҳалла ҳоким ёрдамчиси Жўраев Азиз ташаббуси билан аукцион савдоларига қўйилиб сотилди.
Бино “Чўл паррандаси” МЧЖ томонидан 1 300 млрд.сўмга сотиб олингач, замонавий типда таъмирланди. Айни пайтда бу товуқхонада 40 минг бош бройлер (гўшт йўналишида) жўжалар парваришланмоқда. Фаолиятини ривожлантириш учун тадбиркорга “Микрокредитбанк” туман бўлимидан 3 млрд.сўм имтиёзли кредит ҳам ажратилди.
Бугунги кунда тумандаги 25 та оила аъзолари паррандачилик сирлари ўрганиб, корхонада товуқ боқиш билан шуғулланмоқда. Шунингдек, 50 та хонадонда кооперация усулида товуқ боқиш ишларини йўлга қўйиш бошлаб юборилди. Келгусида, парранда бош сонини 200 мингтага етказиб, туманнинг товуқ гўштига бўлган эҳтиёжини қондириш баробарида хорижга экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.
Ўхшаш янгиликлар:
"Уйшун" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси ўзгаришларга кўмакчи бўлмоқда
"Уйшун"да ҳам интенсив усулда балиқ етиштириш бошлаб юборилди
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси 300 доллар билан қўлга олинди
У аввал Бандлик бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.