Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузор ҳокимлиги ҳоким ёрдамчиси 300 доллар билан қўлга олингани юзасидан муносабат билдирди

Ғузор ҳокимлиги ҳоким ёрдамчиси 300 доллар билан қўлга олингани юзасидан муносабат билдирди

13 май 2022
3 578
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бироз аввалроқ сайтимизда "Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси 300 доллар билан қўлга олинди" номли хабар эълон қилинганди. Ғузор тумани ҳокимлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди. 

Фуқаро Э.Ф. муқаддам вилоят Бандлик бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган бўлиб, 2022 йил 12 январдан бошлаб «Жонбулоқ» маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида иш юритиб келган. Фуқаро Э.Ф.нинг ҳоким ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилинишида фаолият кўрсатиб келган иш жойидан ижобий тавсифланганлиги ҳам эътиборга олинган.

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳоким ёрдамчилари томонидан янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва халқни рози қилиш йўлида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, коррупция ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳоким ёрдамчилари фаолияти туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш туман маркази томонидан доимий назорат қилиб борилиб, бу борада учрашув ва тарғибот ишлари ўтказилган. Учрашувлар давомида ҳоким ёрдамчиларидан кафолат хатлари олиниб, жараёнлар тегишли тартибда расмийлаштирилган.  

Шунга қарамасдан, жорий йил 12 май куни ҳоким ёрдамчиси Э.Ф. ўз ваколатига кирмайдиган иш — Қарши туманида яшовчи фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига фельдшер лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 300 АҚШ долларини олган вақтда жиноят устида қўлга олинган.


Шу боис, ҳокимлик Э.Ф. томонидан содир этилган фирибгарлик жиноятини оқлаб бўлмаслигини таъкидлаш билан бир қаторда, унинг мазкур жиноий ҳаракати  «Жонбулоқ» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси лавозими билан боғлиқ эмаслигини маълум қилади, дейилади хабарда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: