Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши шаҳрида "лабо" русумли машина ёниб кетди

Қарши шаҳрида "лабо" русумли машина ёниб кетди

15 апр 2023
3 439
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун 15-апрел куни соат тахминан 12:03 да Қарши шаҳар "Худойзод" МФЙ, Тафаккур кўчасида ушбу автомобил ёнаётганлиги тўғрисида Қарши шаҳар ФВБ га хабар келиб тушган. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмаси 12:11 да етиб борган ва ёнғин тўлиқ 12:17 да ўчирган.

Аниқланишича, оқ рангли лабо русумли автоулов шатакка олиб кетилаётган бўлган, автомобил Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро С.Б га тегишли бўлган. Ёнғин сабаблари электр симларининг қисқа туташуви эканлиги тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: