» » Кўкдала тумани ҳудудида автомашина бутунлай ёниб кетди

Кўкдала тумани ҳудудида автомашина бутунлай ёниб кетди

30 июн 2022
1 655
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Кеча Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Бегламиш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R87 автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда фуқаролар томонидан туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар берилган.

Хабарга кўра, қутқарув хизматидан 1 та бўлинма воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни тўлиқ ўчирган.

Маълум бўлишича, автомобиль ҳаракатланаётган бўлган ва тўсатдан ёнғин чиққан, автомобилда бирламчи ёнғин ўчириш воситаси бўлмаганлиги учун ҳайдовчи ёнғинни дастлабки ҳолатидаёқ ўчиролмаган.

Ёнғин натижасида автомобил тўлиқ зарар кўрган, ҳеч ким тан жароҳати олмаган.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: