Тошкентга яна яширинча олиб кетилаётган 700 кг гўшт тўхтатиб қолинди
Қашқадарё вилоят Кўкдала туман ҳудудида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида 2022 йил 4 июнь куни яна истеъмолга яроқсиз экани айтилаётган гўшт тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум бўлишича, шу куни соат 00:30 ларда Сурхондарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган, Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро Б.Т бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашинаси текширилиб, автомашина салони кўздан кечирилганда, автомашина салонида тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 700 кг оғирликдаги ҳайвон гўштлари борлиги аниқланган.
Ўхшаш янгиликлар:
Ғузорда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Профилактика инспектори ва фуқаро тортишуви юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди
ИИБ муносабатида инспекторнинг қўполлиги ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ.
Миришкорда дориланган уруғлик чигитдан истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди
Истеъмолга яроқсиз ёғ ҳамда ем маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланди.