Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Деҳқонободда автомобилни сел оқизиб кетди

Деҳқонободда автомобилни сел оқизиб кетди

06 май 2022
1 344
МАҲАЛЛИЙ

Деҳқонобод тумани Тоғайтемир маҳалласи ҳудудида оқиб ўтувчи сойда сел енгил автомобилни оқизиб кетди. Бу ҳақда «Nasafnews»га Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 2022 йил 5 май куни соат 16:00лар атрофида содир бўлган.

Аниқланишича, ушбу ҳолат бўйича туман қутқарув бўлимига хабар келиб тушмаган.
Бироқ, соҳа вакиллари томонидан воқеа жойи ўрганилганда, ВАЗ 2106 енгил машина Деҳқонобод тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро А.Ў га тегишли экани маълум бўлди. 
Машина маҳаллий аҳоли ёрдами  билан селдан чиқариб олинган.Рўй берган вазият оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва аҳоли хонадонларига зарар етмаган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: