Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Китоб туманидаги кўпқаватли уйда газ портлади

Китоб туманидаги кўпқаватли уйда газ портлади

25 апр 2023
3 642
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ФВБ маълум қилишича, ҳолат 24 апрель куни соат 21:49 ларда “Гулистон” МФЙда жойлашган 4 қаватли уй хонадонида юз берган. Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида фуқаро А.Э. енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳодиса оқибатида уйнинг дераза ва эшик ромлари жойидан қўзғалган. Ижтимоий тармоқларда хонадоннинг портлашдан кейинги ҳолати акс этган тасвирлар тарқалди

Воқеа жойига туманнинг ФВБ, ИИБ, ССБ, газ таъминоти бўлими ҳамда прокуратура масъуллари етиб келган. Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: