Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Китоб туманида фуқаролар ўзаро жанжаллашиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Nasafnews.uz манбасига кўра, тан жароҳат олган фуқаро вафот этган

Китоб туманида фуқаролар ўзаро жанжаллашиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Nasafnews.uz манбасига кўра, тан жароҳат олган фуқаро вафот этган

15 апр 2023
4 207
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Китоб туманида фуқаролар ўзаро жанжаллашиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий маълумот берди.

"2023 йил 13 апрель куни тахминан соат 15.30ларда Китоб тумани Гулистон маҳалласида яшовчи У.Э. билан Т.Қ. ўзаро жанжаллашиб қолган. Натижада Т.Қ. қўлидаг таёқ билан У.Э.ни уриб, тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилган дастлабки тергов давомида Т.Қ. жиноят ишида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят иши қўзғатилиб,  унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган." - дейилади муносабатда. 

Беморнинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот олиш учун Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи билан боғландик. Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи фуқаро вафот этганлигини маълум қилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: