Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қамашида 9 ёшли қизалоқни "пешеход"да босиб кетган "Камаз" воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди

Қамашида 9 ёшли қизалоқни "пешеход"да босиб кетган "Камаз" воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди

28 ноя 2022
2 162
ТАНҚИДИЙ / АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бугун ахборот сайтимиз орқали Қамаши тумани Узун қишлоғида жойлашган 64-мактабнинг 3-синф ўқувчисини пиёдалар ўтиш йўлагидан "Камаз" босиб кетгани, воқеа оқибатида қизалоқ ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

2022 йил 22 ноябрь соат тахминан 12:30 ларда ҳайдовчи Н.Б. бошқарувида бўлган "Камаз" русумли автотранспорт воситасини  А-378 "Самарқанд-Ғузор" автомобиль йўлидан Ғузор тумани томон бошқариб бориб, Қамаши тумани "Узун" МФЙ ҳудудининг 124 км.га келганда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Қамаши тумани "Узун" МФЙда яшовчи вояга етмаган қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада вояга етмаган қиз оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг  221-моддаси тартибида ушланган ва жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг ажримига асосан айбланувчи Н.Б.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: