Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда 9 ёшли қизалоқни Камаз босиб, судраб кетди

Қашқадарёда 9 ёшли қизалоқни Камаз босиб, судраб кетди

28 ноя 2022
4 383
ТАНҚИДИЙ / АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Узун қишлоғида ўтган марказий йўлда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа тафсилотларини ўрганган "Nasafnews" мухбирининг ёзишича, қишлоқда жойлашган 64-мактабнинг 3-синф ўқувчси, 2013 йилда туғилган Сарвиноз Қурбонова мактабга бораётган вақтда марказий йўлда пиёдалар ўтиш жойидан ўтишга уринган. Қизалоққа бошқа ҳайдовчилар йўл берган, аммо катта тезликда ҳаракатланган Камаз уни уриб юбориб, 10 метр масофагача бўлган жойга судраб борган. Воқеа оқибатида қиз вафот этган.

Мазкур йўл ёқасида 64-мактаб жойлашган бўлиб, йўлга 30 билан чекланган белги ва пиёдалар ўтиш жойи ташкил қилинган. Лекин ҳайдовчилар катта тезликда ҳаракатланиб, одатда пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларга йўл бермайди. Буни воқеани ўрганиш чоғида ўзимиз ҳам гувоҳ бўлдик. Қолаверса, 9 ёшли қизалоқни автомашина босиб кетиши бу биринчи воқеа эмас. Хавфли "пешеход"да аввал ҳам одам ўлими билан боғлиқ воқеалар содир бўлгани қишлоқ аҳли томонидан айтилмоқда.
"9 ёшли қизим ўпкасини боса олмайдиган ҳайдовчи деб вафот этди. Воқеа шу даражада аянчли бўлганки, қизимни Камаз уриб кетиб, яна босиб ҳаракатланган. Бошқа ҳайдовчилар «пешеход»дан ўтаётган қизимга йўл берган. Аммо Камаз юқори тезликда келган",- дейди қизнинг отаси.
22 ноябрь куни содир бўлган ушбу ЙТҲ "пешеход"га яқин жойлашган савдо дўконининг кузатув камерасига қисман тушиб қолган. Видеоёзувларда Камаз юқори тезликда ҳаракатланганини кўриш мумкин.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

"Nasafnews" воқеа тафсилотларини кенгроқ ёритиш мақсадида
телеграм канали орқали воқеа жойидан олинган видеоинтервюларни эълон қилмоқда. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: