Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Нишон тумани ҳокими биринчи ўринбосари хизмат машинасида 49 ёшли фуқарони уриб кетди

Нишон тумани ҳокими биринчи ўринбосари хизмат машинасида 49 ёшли фуқарони уриб кетди

08 авг 2022
3 746
МАҲАЛЛИЙ

Нишон ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида ЙТҲ содир этиб, 49 ёшли фуқаро ўлимига сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда  ижтимоий тармоқларда тарқалган Қарши тумани ИИБ раҳбарининг Қашқадарё ИИБ бошлиғига йўллаган ахборотида айтилган.

Ҳужжатда айтилишича, воқеа жорий йилнинг 30 июль куни соат тунги 23:50 да содир бўлган. Шу куни соат 23:50 ларда, “Янги Нишон” МФЙда яшовчи Нишон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, 1969 йилда туғилган Эркин Бобоқулов ўзининг бошқарувида бўлган Gentra русумли автомашинасини Қарши шаҳар Катта халқа йўли бўйлаб, Нишон туманидан Чироқчи тумани томон бошқариб кетаётган вақтида йўлда унга нотаниш бўлган фуқарони уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Жабрланувчи вафот этган.

"Nasafnews" воқеа юзасидан дастлаб Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов билан боғланди. У воқеани рад этмади.

"Nasafnews"нинг Нишон тумани ҳокимлигидаги манбаси воқеа юзасидан маълумот бериб, йўловчи маст ҳолатда бўлганини, тўйдан жуда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб йўлга чиққанини айтди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: