Нодир Эркаев чироқчилик ёшлар етакчиларига планшет етказган тадбиркорнинг пулларини бермади
Қамашилик якка тартибдаги тадбиркор Ҳамида Қиличова Чироқчи туманидаги 100 нафар ёшлар етакчиларига 235 млн сўмлик планшетлар етказиб берди. 2022 йил февраль ойида тадбиркорни Чироқчи тумани ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ишонтириб, унга планшетларни аввал етказиб беришини, пуллари 2 кунда ўтказиб берилишини айтади. Аммо орадан мана шунча вақт ўтса ҳамки, тадбиркорни собиқ ҳоким ўринбосари ва амалдаги ҳоким оввора қилмоқда. Пуллардан эса дарак йўқ. Иложсиз қолган тадбиркор акаси орқали "Nasafnews"га мурожаат қилди.
"100 дона планшетларни ҳокимиятга олиб бориб берганмиз. Пули 2 кунда берилади дейилди, аммо ундай бўлмади. Орадан вақт ўтиб, ҳокимликда алмашувлар бўлди. Ҳокимлик лавозимига Нодир Эркаев келди. Биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ҳам Нишон туманига ўринбосар бўлиб кетди. Хуллас, эски компания тарқаб кетди. Орадан яна вақт ўтгандан сўнг, ҳокимликни судга бердик. Суд бизнинг фойдамизда қарор чиқарди. Шундан сўнг, Нодир Эркаевнинг қабулларига амаллаб кирдим. Ҳоким эса "планшетни кимга берган бўлсангиз, пулини ўша одамдан оласиз" деди. Ва менинг сўзларимга қулоқ солмай, "сиз мени провoкация қиляпсиз, милицияни чақириб бериб юбораман", деб айтди", - дейди тадбиркорнинг акаси Абдумалик Қиличов.
Хўш, Чироқчи тумани ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари, айни пайтда Нишон тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаётган Эркин Бобоқулов ҳолатни қандай изоҳлайди?
"Ўша вақтда топшириқ бўлди. Ёшлар етакчиларига планшет олиб бериш тўғрисида. Ҳақиқатдан ўша тадбиркор билан шартнома тузилган ва барча иш қонун доирасида амалга оширилган. Аммо пулларини тўлаб беришда муаммо пайдо бўлди", - дейди Эркин Бобоқулов.
Бобоқулов шу пайтгача пуллар берилмаётганига сабаб қилиб Нодир Эркаевни кўрсатди.
"Нодир Эркаев планшетлар пулини Хуррам Жўраев даври деб бергиси келмаяпти", - дейди собиқ ўринбосар.
Ҳокимликка планшетлар етказиб берган тадбиркор масала юзасидан чиқарилган суд қарорини ҳам бизга тақдим этди.
Ўхшаш янгиликлар:
Хуррам Жўраев Кўкдалага ҳоким бўлгандан кейин у билан Чироқчида бирга ишлаган 3 нафар ўринбосар ишдан бўшади
Нодир Эркаев янги «команда» шакллантиряпти.
Чироқчидан ишдан кетган биринчи ўринбосар Нишон ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди
Нишон ҳокимининг бу лавозимда ишлаган ўринбосари эса Президент селекторида ишдан олинганди.
Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди
Бугун халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Чироқчининг янги ҳокими ўзига бирданига 3 нафар янги ўринбосар олди
Нодир Эркаев ҳокимият тепасига келгандан кейин Хуррам Жўраев билан бирга ишлаган ўринбосарлар ишдан бўшаб кетди.
Зойир Мирзаев ишдан кетгандан кейин Қашқадарёда яна ҳокимликлар панжара билан ўралмоқда
Нодир Эркаев халқдан қўрқадими?