Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди

Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди

19 апр 2022
3 519
МАҲАЛЛИЙ

Бугун халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда тумани ҳокими Х.Джўраев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди. 

Сессияда депутатлар Эркаев Нодир Худойбердиевични Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Н.Эркаев 1971 йилда Чироқчи туманида туғилган. Тошкент давлат молия институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: