Қаршида "Ласетти" ҳайдовчиси "пешеход"дан ўтаётган 11 ёшли болакайни уриб кетди
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 13:00 лар атрофида "Шаҳрисабз - Қарши" йўналишининг Қарши шаҳри ҳудудида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
"Nasafnews" мухбирининг хабарига кўра, Қарши шаҳри Бунёдкор МФЙ томонга кесиб ўтиш учун мўлжалланган пиёдалар ўтиш йўлагидан 2011 йилда туғилган Ю.A.ни "Ласетти" русумли автомашинани бошқариб келаётган фуқаро Х.Ф. уриб юборган.
Оқибатда вояга етмаган 11 ёшли болакай воқеа жойида олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан "Ласетти" ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Марҳум болакайнинг яқинлари болани машинасида уриб юборган ҳайдовчи ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетганини айтмоқда.