» » Қамашида содир бўлган авария ҳақида маълумот берилди. Қурбон бор

Қамашида содир бўлган авария ҳақида маълумот берилди. Қурбон бор

28 авг 2022
4 127
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бироз аввалроқ телеграм каналимиз орқали Қамаши тумани ҳудудида автомашина ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Бугун соат 13:40 ларда ҳайдовчи Ж.Р. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомашинасида 4Р-79 "Қарши-Шаҳрисабз" йўлининг Қамаши тумани Қўшкапа маҳалласидан ўтган 43 км.да Шаҳрисабз шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи П.Ж. бошқарувидаги "Жентра" русумли автомашина қатнов қисмига чиқиб кетиши натижасида бир-бирига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Натижада "Ласетти" русумли автомашинаси ёниб кетиши натижасида автомашина ҳайдовчиси Ж.Р. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда,  дейилади хабарда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: