Шаҳрисабзда катта тезликда ҳаракатланган "Нексия" бетон тўсиққа урилди

Натижада "Нексия" русумли автомобилда йўловчи сифатида келаётган фуқаролар Ф.Ж. ва С.Қ.лар оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Автомашина ҳайдовчиси Ш.Ш. ҳамда ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Р.У. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Ўхшаш янгиликлар:

Ғузорда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.