Авариялар ҳафталиги. Қамашида содир бўлган яна бир ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
Қамаши туманида 2 кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Воқеа 23 август куни соат 20:30 ларда Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг Қамаши тумани "Юксалиш" МФЙдан ўтган қисмида юз берган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, Қамаши туманида яшовчи С.Х. "Дамас" да ҳаракатланиб келаётган вақтда йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Б.А. бошқарувидаги "Дамас" орқа қисмига бориб урилган. "Дамас" йўлнинг ўнг томон чекка қисмига ағдарилиб кетиб, йўлнинг четки қисмида пиёда ҳарактланиб кетаётган фуқаро Э.О.ни уриб юборган. Орқадан келиб урилган "Дамас"нинг ўзи қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, "Спарк" билан тўқнашган. Оқибатда пиёда Э.О. ва "Дамас" ҳайдовчиси С.Х. оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун телеграм каналимиз орқали Қамаши тумани ҳудудида 22 август куни "Дамас" ва "Нексия" иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳолат бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар:
Нишонлик ҳайдовчи "Нексия"сида ғузорлик пиёдани уриб кетди
Йўловчи вафот этди.
Ғузорда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.