Нишонлик ҳайдовчи "Нексия"сида ғузорлик пиёдани уриб кетди
Жорий йилнинг 11 август куни соат 15:05да Нишон туманида яшовчи фуқаро М.Ж бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашина билан "A-380" автомобиль йўли орқали Қарши шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган вақтда Ғузор тумани "Янгикент" МФЙда яшовчи фуқаро Р.С.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Ғузор тумани ҳокимлиги маълумот берди.
Маълум бўлишича, пиёда тўсатдан йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтишга уринган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Пиёда Р.С шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Нишон туманида «Некcия» ва «Ласетти» тўқнашди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нишон туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.