Қашқадарёда 9 ёшли қизалоқни Камаз босиб, судраб кетди
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Узун қишлоғида ўтган марказий йўлда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа тафсилотларини ўрганган "Nasafnews" мухбирининг ёзишича, қишлоқда жойлашган 64-мактабнинг 3-синф ўқувчси, 2013 йилда туғилган Сарвиноз Қурбонова мактабга бораётган вақтда марказий йўлда пиёдалар ўтиш жойидан ўтишга уринган. Қизалоққа бошқа ҳайдовчилар йўл берган, аммо катта тезликда ҳаракатланган Камаз уни уриб юбориб, 10 метр масофагача бўлган жойга судраб борган. Воқеа оқибатида қиз вафот этган.





"Nasafnews" воқеа тафсилотларини кенгроқ ёритиш мақсадида телеграм канали орқали воқеа жойидан олинган видеоинтервюларни эълон қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:

Нишонлик ҳайдовчи "Нексия"сида ғузорлик пиёдани уриб кетди
Йўловчи вафот этди.

Қаршидаги хароба ётоқхонанинг 4-қаватидан 35 ёшли эркак тушиб кетиб ҳалок бўлди
Марҳумни деразадан ўзини ташлашига қўшнилари мажбур қилгани айтилмоқда.