Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузорда 85 ёшни қаршилаган сиёсатчи иштирокида маданий тадбир бўлиб ўтди

Ғузорда 85 ёшни қаршилаган сиёсатчи иштирокида маданий тадбир бўлиб ўтди

05 май 2023
2 502
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, "Эл—юрт ҳурмати" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари соҳиби ғузорлик фахрий Январ Иноятовнинг 85 ёши муносабати билан У.Уватов номли 1-ИДУМда "Инсон қадри—улуг‘" мавзусида маданий-маʼрифий тадбир бўлиб ўтди.

Дастлаб мактаб ўқувчилари ва Й.Иноятов иштирокида "Эзгуликка йўғрилган умр" ва "Инсон қадри — улуғ, хотира—муқаддас" мавзуларида очиқ дарс бўлиб, ўқувчилар мавзуга оид билимларини намойиш этишди.

Тадбирда туман ҳокими Бекзод Суюнов, кекса нуронийлар, маҳалла фаоллари, ўқувчи ёшлар ҳамда меҳнат фахрийсининг фарзандлари ва шогирдлари иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги соҳасининг етук мутахассиси ва воҳада бир нечта туманларини бошқарган Январ бобони 85 ёши билан қутлашди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: