Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Чандирда катта фестивал ўтказилди

Чандирда катта фестивал ўтказилди

04 ноя 2022
763
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Миришкор туман Чандир қишлоғида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" ғояси асосида "Ёшлар фестивали" тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида бугун туман сектор раҳбарларининг ёшлар билан сайёр қабули ўтказилди.

Дастлаб, туман ҳокими Шерали Санаев маҳалладаги ёшлар етакчиларининг ҳудудда амалга оширган ишлари юзасидан ахборотини сўраб, масъулларнинг аҳоли олдида доимий ҳисобот беришлари муҳимлиги таъкидлаган.

Тадбирда 62 нафар ёшлардан турли соҳаларга оид мурожаатлар келиб тушган. Қатор муаммо ва мурожаатлар жойида қаноатлантирилган.

Жумладан, 24 нафар талабанинг таълим контракт шартнома пуллари тўлаб беришни сўраб қилган мурожаатлари қаноатлантирилган.

Шунингдек, 21 нафар тикувчилик қилиб, бандлигини таъминлашни билдирган ёшларга субсидиялар асосида тикув машиналари берилган бўлса, 3 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақирув хизмат бадали тўлаб берилган. 3 нафар ёшга пайвандлагич берилган. 2 нафарига компьютер жамланмалари берилган. 9 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилган.

Шундан сўнг, тадбирлар катта байрамга уланиб кетди.Чандирликлар учун бугун унутилмас кун бўлди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: