Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги 38-Давлат мактабгача таълим ташкилотида катта шодиёна-байрам тадбири ўтказилди.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ташкил этилган тадбирга Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири ҳамда бир қатор фахрийлар ташриф буюришди. Устоз фахрийларга байрам совғалари топширилди.
Қолаверса, жажжи болажонларнинг бадиий чиқишлари, куй-қўшиқ ва рақслари йиғилганларни янада хушнуд этди.
Маълумот ўрнида: Ушбу таълим ташкилоти 220 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни кунларда 150 нафар болажонлар тарбияланмоқда.
Ташкилот жамоаси бугунги байрам билан барчани табриклайди! Ҳаётда муваффақиятларга эришишимизда устозларимизнинг меҳнати катта. Доим мана шундай ютуқлар сабабчиси бўлиб, шогирдлар ардоғида бўлиб юраверишсин!