Қарши шаҳридаги 27-Давлат мактабгача таълим ташкилотида байрам шукуҳи
Бугун юртимизда байрам. Ўқитувчи ва мураббийлар куни ўзгача шукуҳ билан нишонланмоқда. Айниқса, жажжи кичкинтойлар иштирокидаги тадбирлар кўнгилларга манзур бўлмоқда.
Қарши шаҳридаги 27-Давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам санага бағишланган мана шундай тадбир ўтказилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, ушбу таълим ташкилоти “Хонтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган бўлиб, 180 ўринга мўлжалланган. Ташкилотда 39 нафар ишчи-ходим фаолият олиб боради. Бу ерда таълим-тарбия билан бирга тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
-Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган “Сиз устозсиз тадбири жуда кўтаринки руҳда ўтди, -дейди ташкилот директори Шаҳноза Набиева. -Болажонлар иштирокидаги чиқишлар, куй-қўшиқ ва рақслар кўнглимизни янада кўтарди. Мана шундай байрам биз педагогларга янада кўпроқ куч-қувват, мотивация беради.
Байрам муносабати билан ташкил ишчи-ходимларига ҳам совғалар улашилди.
Фурсатдан фойдаланиб, барча устозларни, соҳа фидойиларини бугунги байрам билан чин юракдан муборакбод этамиз! Доим лабингизни кулгу, қалбингизни қувонч тарк этмасин!
Ўхшаш янгиликлар:
Чироқчи: Жажжилар учун замонавий масканлар
Қашқадарё воҳасининг йирик ҳудудлардан бири – Чироқчи туманида барча соҳаларда ислоҳотлар жадал бормоқда.
Раҳбар ташаббускор бўлиши керак
Косон туманидаги 8-Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига назар