Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Aраловулликлар кўнглидан жой олаётган боғча (Фото)

Aраловулликлар кўнглидан жой олаётган боғча (Фото)

22 сен 2022
1 227
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳридаги Араловул маҳалласи кундан кунга чирой очиб бораётган манзиллардан бири. Кўркам масжид, тўйхонаю, чойхоналар тилларга тушган. Мазкур маҳаллада 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам фаолият олиб боради. Ушбу ташкилот фаолияти ҳам эътирофга лойиқ бўлмоқда, дейиш мумкин.

180 ўринли мазкур ташкилотда айни пайтда 28 нафар ишчи-ходим фаолият олиб бормоқда. Масканда 11 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия жараёни билан машғул бўлиб, шулардан 6 нафари олий маълумотли мутахассислардир.

"Ташкилотимизда таълим-тарбия билан бирга турли тўгараклар фаолиятини ҳам йўлга қўйганмиз, -дейди ташкилот директори Мафтуна Қодирова. –Масалан, ментал арифметикаси, рус тили ва рақс тўгараклари болажонларга ҳам, ота-оналарга ҳам манзур бўлмоқда.

Жамоа мактабгача таълим бўлими томонидан ташкиллаштирилган барча маънавий ва маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келади. Хусусан, “Ранглар жилоси” кўрик-танловида 3-ўринни, шаҳар миқёсида ўтказилган спорт мусобақасида шахмат бўйича 1-ўрин, баскетбол бўйича 2-ўринни эгаллаганлиги сўзимиз исботи".

Ташкилотда олиб борилаётган ишлар Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Баҳодир Мўминов эътиборидан четда эмас. Раҳбар ташкилотга келиб, шарт-шароитлар билан танишиб, ўз таклиф ва мулоҳазалари билдириб  бормоқда.

Албатта, ишонч, масъулият ва шижоат бор жойда мана шундай ютуқлар бўй кўрсатаверади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: