Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Раҳбар ташаббускор бўлиши керак

Раҳбар ташаббускор бўлиши керак

04 авг 2022
1 031
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Юртимизда қайси соҳа бўлмасин чин дилдан, шу юрт равнақи учун куйиб-ёниб ишлаш учун шароитлар яратилган. Мактабгача таълим тизими ҳам бундан мустасно эмас. Тизимга қаратилаётган эътибор, биноларни босқичма-босқич таъмирланиши, мебеллар билан таъминланиши, ўқув-дидактик материаллар, тарбиячилар учун қўлланмалар... Барча-барчаси соҳадаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш учундир. Албатта, буни аввало, раҳбар тўғри англамоғи ва жамоани ўз ортидан эргаштирмоғи керак.

Косон туманидаги 8-Давлат мактабгача таълим ташкилотида Дилафрўз Фармонова раҳбарлик қилиб келмоқда. Бу ерда 150 нафар болажонлар таълим-тарбия олмоқда. Уларга эса 30 нафар педагог ва ишчи-ходимлар меҳрларини беришмоқда.

-Боғчамиз 2019 йилда қайта реконструкция қилинган, -дейди ташкилот директори Д.Фармонова. -Таъмирдан сўнг, қулайлик ва имкониятларимиз янада ошди. Бу эса таълим-тарбия сифатини оширишимизга замин яратмоқда.

Ростдан ҳам ушбу таълим ташкилотида кўплаб тадбирлар, очиқ машғулотлар ўтказилиб, фикр ва тажриба алмашилмоқда. Хусусан, ҳудуддаги услубчилар иштирокида “Илк қадам биздан бошланади” мавзусидаги ўқув семинари, “Хайр боғча – салом мактаб” каби тадбирлар шулар жумласидан.

Жорий йилда мазкур болалар боғчасидан 35 нафар болажонлар мактабга учирма бўлдилар. Албатта, малакали, тажрибали устозларидан кўплаб билим ва кўникма олганлари таълимнинг кейинги босқичига қўл келади.

-Зукко, шижоатли ходимлари талайгина, -дейди директор. Дилафрўз Туропова, Дилдора Фармонова, Фарангиз Зоироваларнинг номларини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу ташкилотдаги ютуқларга ташкилот раҳбарининг ташаббускорлиги, раҳбарлик салоҳияти ва бошқарувчилик маҳорати ҳам салмоқли таъсир кўрсатмоқда. Бу эса бугунги кун талабидир.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: