Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Косон тумани ҳокими ўринбосари мактабгача таълим бошқармаси бошлиғига ўринбосар бўлди

Косон тумани ҳокими ўринбосари мактабгача таълим бошқармаси бошлиғига ўринбосар бўлди

29 апр 2022
3 021
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Султонмурод Донаевга янги ўринбосар тайинланди.

Маълум бўлишича, шу кунгача Косон туман ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Илҳом Салимов бошқарма бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган.

У 1987 йил Қашқадарё вилояти Косон туманида туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат юридик университетини магистратура босқичини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда бошқармада бошлиқ этиб тайинланган Султонмурод Донаев ҳам Косон туманига бегона эмас. У Косон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: